14 октябрь, чоршанба10:44Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
COVID-19

"Ипотека банк" ходимида коронавирус аниқланди

Жорий йил 24 май куни Республика "Ипотека банк" бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган.

1 дақиқа ўқиш316 марта ўқилди

Маълумотларга қараганда, касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

"Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди. Қўшимча эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда", дейилади хабарда.

Бемор билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади