Инфографика: Ўзбекистоннинг 2020 йил январь-сентябрь ойлари учун ташқи савдоси
2020- йилнинг январ-сентабрь ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси (матнда ТСА) 27 490,1 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019- йилнинг мос даврига нисбатан 3 757,9 млн. АҚШ долларига ёки 12,0 % га камайди.

ТСА да экспорт ҳажми 12 471,3 млн. АҚШ долларига (6,0 % га камайди) ва импорт ҳажми 15 018,9 млн. АҚШ долларига (16,5 % га камайди) етди. Ҳисобот даврида - 2 547,6 млн. АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.



