14 октябрь, чоршанба10:39Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Импорт қилинадиган ун ва ош тузи бойитилган бўлиши керак

Талаб 2020 йил 1 апрелдан амал қилишни бошлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорига тегишли қўшимча киритилди.

1 дақиқа ўқиш251 марта ўқилди

Талаб 2020 йил 1 апрелдан амал қилишни бошлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорига тегишли қўшимча киритилди (25.12.2019 йилдаги 1035-сон ВМҚга қаранг).

Кўрсатилган санадан бошлаб Ўзбекистонга I нав буғдой уни ва ош тузини фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда импорт қилиш мумкин бўлади.

Ҳозирги кунда микронутриентлар билан бойитилган буғдой унининг даражаси ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган барча навдаги уннинг 30%ини ташкил қилаётганлиги шундай қарор қабул қилинишини тақозо этди. Микронутриентлар билан бойитилган унни аҳолининг 56%и истеъмол қилади, темир етишмаслиги анемияси профилактикасини таъминлаш учун аҳолининг 90%ини қамраб олиш даркор.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йил 1 январдан бошлаб мамлакат ичида I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқарилади ва сотилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади