14 октябрь, чоршанба10:42Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати узайтирилди.

1 дақиқа ўқиш1 125 марта ўқилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).

Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).

Бундан ташқари, автомототранспорт воситасини 12 ой мобайнида бошқарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар қаторига транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳам қўшилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади