14 октябрь, чоршанба11:29Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Forbes Ўзбекистонда ҳам нашр этилади

Қозоғистонлик тадбиркор, Forbes Kazakhstan ва Forbes Georgia ношири Арманжан Байтасов Forbes Uzbekistan журнали чоп этилишини маълум қилди. Илк соннинг март ойида нашр этилиши кутилмоқда.

1 дақиқа ўқиш445 марта ўқилди

Таниқли қозоғистонлик ишбилармон, Forbes Kazakhstan ва Forbes Georgia ношири Арманжан Байтасов Forbes Uzbekistan журналини чоп этиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида маълум қилди.

Forbes Kazakhstan журналига берган интервьюсида журналнинг биринчи сонини келгуси йилнинг март ойида чоп этиш режалаштирилганини маълум қилди. Ишбилармоннинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда нашрнинг очилиши жуда долзарб, чунки мамлакат бугунги кунда бизнес юритиш нуқтаи назаридан жуда истиқболли ҳисобланади.

«Ҳозирда қўшни мамлакатда содир бўлаётган ўзгаришлар, Ўзбекистон раҳбариятининг дунё бизнесига бераётган ваъдалари катта қизиқиш уйғотмоқда. Тадбиркорлар мамлакатнинг очилиши ҳамда сўнгги ойлардаги каби жадал ривожланишига эътибор қаратмоқдалар», — деди Арманжан Байтасов.

Нашр таҳририяти Тошкентда жойлашади. Ўқувчилар учун сайт ва журнал фаолияти йўлга қўйилади. Босма нашр ҳозирча рус тилида чоп этилади, сайт эса рус ва ўзбек тилларида фаолият кўрсатади.

Арманжан Байтасов Ўзбекистонда Forbes Club ишбилармонлик майдончаси ҳам очилишини қўшимча қилди.

Манба: gazeta.uz

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади