14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Давлат солиқ қўмитаси органида коррупция ҳолатлари кўпроқ қайси йўналишда кузатилмоқда?

Давлат солиқ қўмитаси коррупция хавфи юқори бўлган йўналишларни аниқлашга қаратилган сўровнома ўтказди. Ушбу сўровнома икки тилда ўтказилган бўлиб, 47 192 маротаба жавоб берилган.

1 дақиқа ўқиш61 марта ўқилди

Мансабни суиистеъмол қилиш, порахўрлик, фирибгарлик, товламачилик, қариндош-уруғчилик ва шунга ўхшаш коррупция ҳолатларининг намоён бўлиши миллий иқтисодиётни ривожлантиришга тўсиқ бўлиб, жамоатчилик онгига салбий таъсир кўрсатади. Ҳокимиятнинг барча поғоналарида ва маҳаллий қатламларда коррупцияга қарши курашиш қонунларни ҳурмат қилувчи ҳар бир фуқаронинг асосий ҳаёт тамойилидир.

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати Давлат солиқ хизмати органларида коррупция хавфи юқори бўлган йўналишларни аниқлашга қаратилган сўровнома ўтказгани ҳақида хабар қилди.

Жорий йилда қайси соҳа вакиллари энг кўп коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этгани ҳақида батафсил маълумот берилди

“Аноним сўровнома бир кеча-кундуз давомида икки тилда ДСҚ расмий манбаларида фаол ҳолатда бўлди. Ушбу ташаббусни расмий электрон ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги турли гуруҳлар ва блогерлар ҳам қўллаб-қувватлади.

“Сиз давлат солиқ органларида қайси йўналишлар бўйича коррупция ҳолатларига дуч келгансиз?” саволига 47 192 маротаба жавоб берилди. Шундан 43 839 та жавоб ўзбек тилидаги, 3 353 таси рус тилидаги сўровномада қайд этилди.

Аксарият овоз берувчиларнинг фикрига кўра, коррупция ҳолатлари ишга қабул қилишда (38,5%) ва солиқ инспектори билан ўзаро алоқаларда (19,0%) содир бўлмоқда. Овоз берувчиларнинг 8,8 % солиқ қарзларини тўлашда ва сингдиришда коррупция ҳолатига дуч келган. Камерал солиқ текшируви ўтказилишида 7,3 %, сайёр солиқ текшируви ўтказилишида эса 5,3% иштирокчи коррупцияга дуч келганини билдирган. Энг кам коррупция ҚҚСни қоплаш (қайтариш)да қайд этилган – 4,6 %.

Шунингдек, сўровноманинг умумий кузатувчилари (кўриш) сони 450 000 дан ошди”, дейилади хабарда.

ДСҚ матбуот хизматининг ёзишича, йиғилган маълумотлар асосида жойларда коррупцияни бартараф этиш бўйича манзилли чоралар кўрилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади