14 октябрь, чоршанба13:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Чекка ҳудудда яшовчилар хориждан пул ўтказмаларини олиш учун қайси банкка боришлари керак?

Чекка ҳудудда яшовчилар хориждан пул ўтказмаларини олиш учун Халқ банкига бориши керак экан. Оқибатда, Халқ банкида навбатлар кўпайиб кетяпти. Эшитишимизча, Марказий банк бошқа банкларга ҳам бу вазифани юклаган, деган саволларга Марказий банк жавоб берди.

1 дақиқа ўқиш237 марта ўқилди

Ҳозирда барча тижорат банкларининг ҳудудлардаги банк биноларида халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ амалиётлар банк иш кунлари давомида белгиланган тартибда амалга ошириб келинмоқда. Аҳолига халқаро пул ўтказмалари бўйича хизматларни фақатгина Халқ банкига юклатилгани тўғрисидаги хабарлар асоссиздир. Шунга кўра, аҳоли ўзи яшаётган ҳудуддаги исталган тижорат банкига халқаро пул ўтказмаларидан юборилган маблағларни олиш учун мурожаат қилиши мумкин.

Бундан ташқари, тижорат банкларида ҳозирги кунда халқаро пул ўтказмалари орқали жўнатилган чет эл валютасини тўғридан-тўғри банк карталарига ўтказиб бериш имконияти яратилган. Жумладан, бунга мисол сифатида "Туронбанк", Халқ банки, "Агробанк", "Ипотека-банк", "Ҳамкорбанк" ва "Ипак йўли банки"ни келтириш мумкин.

"Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин шароитида тижорат банклари томонидан устувор равишда масофадан туриб хизматларни кўрсатиш билан бир қаторда мижозларга тегишли банк хизматларини ташкил этиш мақсадида халқаро пул ўтказмалари ва бошқа чакана банк хизматларини амалга ошириш бўйича етарли банк инфратузилмаси мавжуд бўлмаган чекка ва олис ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолига хизматлар кўрсатиш бўйича барча тижорат банкларига Марказий банк томонидан аниқ кўрсатмалар берилган", дейилади хабарда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади