14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Барча боғчалар ноябрь ойи охиригача очилади

Ноябрь сўнггига қадар барча боғчалар очилиши билан бир қаторда, қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган, ходимлари орасида коронавирус аниқланган МТМлар фаолияти тикланмайди.

1 дақиқа ўқиш47 марта ўқилди

Мактабгача таълим муассасалари 2020 йил ноябрь ойининг охирига қадар очилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Иш фаолиятини бошлаш ва болаларни қабул қилиш ҳуқуқи фақат СЭСдан рухсат олган мактабгача таълим муассасаларига берилади.

Лекин, қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган, ходимлари орасида коронавирус аниқланган МТМлар фаолияти тикланмайди.

Бунга кўра, Сирдарё вилоятида йил охирига қадар 20 та МТМ ёпиқлигича қолади. Тошкент вилоятида 104 та МТМ олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли очилмайди. 4 та мактабгача таълим муассасаси яроқсиз ҳолатга келиб қолган, 2021 йилда улар инвестиция дастурига тавсия этилган. Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги 26 та мактабгача таълим муассасалари Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Бекобод шаҳридаги «Ўзметкомбинат» раҳбариятининг қарорига биноан ишламайди.

Тошкент шаҳрида жами 80 та мактабгача таълим муассасаси таъмирланмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади