14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Намангандаги Халқаро бизнес марказига Алишер Усмонов номи берилади

Намангандаги Халқаро бизнес маркази қурилиши баҳор ойларидан бошланади. Марказда Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк ва яна бир қанча мажмуалар жой олади.

1 дақиқа ўқиш223 марта ўқилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил март ойида Наманган вилоятига ташриф давомида Наманганда Халқаро бизнес-марказ ва бизнес-мактаби ташкил этиш таклифи билдирилганди.

Ташриф давомида мазкур иншоот учун жойлар ўрганилди ва тегишли лойиҳа тайёрлаш юзасидан кўрсатма берилди.

Ўтган вақт давомида лойиҳа қайта кўриб чиқилиб, маҳаллий ҳокимлик ва ҳомийлар томонидан унинг ижросига киришилди.

Наманган вилояти фаоллари ушбу бизнес-марказга таниқли тадбиркор Алишер Усмонов номини бериш ташаббуси билан чиқдилар.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов томонидан жорий йил 15 ноябрь куни лойиҳа жойида кўриб чиқилиб, уни амалга ошириш ишларига 2021 йил баҳор ойларида киришилиши маълум қилинди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади