14 октябрь, чоршанба13:12Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

2019 йилда «Ўзкимёсаноат» 6,3 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

2019 йил якуни билан «Ўзкимёсаноат» тизимида 6,3 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ва бу ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар ортиқ.

1 дақиқа ўқиш135 марта ўқилди

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда жамият томонидан президентнинг 2019 йил 3 апрелдаги «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Маълумотларга кўра, кимё саноатини ривожлантиришнинг 2019-2030 йилларга мўлжалланган дастури доирасида қиймати 12,1 млрд долларга тенг, шу жумладан 1,7 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 31 та инвестиция лойиҳалари мавжуд.

Яқинда «Навоийазот» акциядорлик жамиятида поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди. Янги корхонада йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода, 300 минг тонна метанол ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотларга автомобилсозлик, тўқимачилик, металлургия, кимё, нефть-газ тармоқлари, электр техникаси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда талаб юқори. Ҳар йили 40 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Янги мажмуада 900дан зиёд иш ўрни яратилди.

2019 йил якуни билан «Ўзкимёсаноат» тизимида 6,3 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ва бу ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар ортиқ.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади